«миграция агентлиги» тегли мақолалар


Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди
27 март 2024, 12:04

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди

Миграция агентлиги Москвадаги теракт фонида Россияга бораётган ва у ерда яшаётган ўзбекистонликлардан кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишни сўради. Агентлик, шунингдек, «Газета.uz»га «Ўзбекистонликларга патент бермаяпти, чиқариб юборяпти, деган гапларнинг кўпи рост эмас»лигини билдирди.

Миграция агентлиги Қозоғистонда 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигида сақлангани бўйича баёнот берди
19 октябр 2023, 14:03

Миграция агентлиги Қозоғистонда 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигида сақлангани бўйича баёнот берди

Қозоғистонда 60 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қуллигидан қутқарилиб, вақтинчалик сақлаш маркази ва ҳостелга жойлаштирилди. Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари улар билан учрашди. Фуқаролар паспорти қайтариб берилса, ватанга қайтиши ва иш берувчига эътирози йўқлигини билдирди, дейилади хабарда.

Москвадаги кафега қилинган ҳужумда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган — Миграция агентлиги
12 май 2023, 11:25

Москвадаги кафега қилинган ҳужумда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган — Миграция агентлиги

Москвадаги «Монро» кафесига 30 нафар ўзбекистонлик мигрант ҳужум уюштириб, ўғриликлар содир этгани айтилганди. Миграция агентлиги Россиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига таяниб, бу воқеа гумонланувчилари ўртасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

Санкт-Петербургда 4 нафар ўзбекистонлик паспортлари олиб қўйилиб, ишлатилаётгани аниқланди
28 сентябрь 2022, 16:13

Санкт-Петербургда 4 нафар ўзбекистонлик паспортлари олиб қўйилиб, ишлатилаётгани аниқланди

Санкт-Петербургда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектида паспортлари олиб қўйилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтаришга эришди. Иш берувчи жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди
21 июн 2022, 17:01 1

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди

Кореяга ишга кетиш учун EPS-Topik тест имтиҳонларига бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қоидабузарлар 3 йилгача қайтиб имтиҳонда қатнаша олмаслигидан огоҳлантирмоқда.

Томскда миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди
7 май 2021, 12:21

Томскда миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Россиянинг Томск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган миграция хизмати ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келишда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилади
3 феврал 2021, 10:30

Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келишда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилади

Хорижда қийин аҳволга тушган фуқароларни қайтариш учун авиа ёки темирйўл чипталарини тўлашда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келишда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
22 июл 2020, 11:51

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди
7 июл 2020, 12:09

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди

Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг